Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги “Global International Hospital” хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди. Мамлакатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизматларни сифатини ошириш мақсадида давлат соҳага инвестициялар жалб қилиб, хусусий секторни фаол равишда ривожлантирмоқда. Индивидуал клиника ва марказларнинг кўпая бораётгани аҳоли учун муҳим тиббий хизматларни таъминлашда катта имкониятлар яратмоқда.
ManbaXabar.uz